×
АНДИЖОН ШАҲРИДА ЖОЙЛАШГАН АЛИШЕР НАВОИЙ НОМИДАГИ БОҒНИ САҚЛАБ ҚОЛИШ
Doniyor M.
создал эту петицию с обращением к
Андижон вилояти ҳокимияти
Интернет тармоғида Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги маданият ва
истироҳат боғи ўрнида "Andijon city" номли ишбилармонлик маркази
қурилиши ҳақида маълумотлар тарқалмоқда, боғ ҳудуди эса ўраб олинган. Бу
ҳақида маълумот 2024 йил 19 ноябрь куни Gazeta.uz ва бошқа нашрларда
ҳам пайдо бўлган эди.
Биз бу жамоавий мурожаат орқали Андижон вилояти ҳокимиятига ва Андижон вилояти депутатлар кенгашига Алишер Навоий боғи ҳудудида шаҳар аҳолиси розилигисиз ҳар қандай қурилиш ишлари олиб борилишига қаршилигимизни ифода қилмоқчимиз. Андижонда ўзи шундоқ ҳам истироҳат боғлари етишмайди, Алишер Навоий боғи эса шаҳар марказида жуда қулай жойда жойлашган ва уни шаҳар аҳолиси хоҳишига қарши равишда йўқ қилиш ёки майдонини қисқартириш шаҳар аҳолиси манфаатларига зид ҳисобланади.
Алишер Навоий боғи ҳозирги ҳолатида сақлаб қолинсин, унинг майдонида режалаштирилган қурилишлар тўхтатилсин. Ишбилармонлик маркази шаҳарнинг бошқа қисмларида қурилсин.

Опубликовано
(Обновление )
Сообщить о нарушении
При загрузке Ваших файлов и/или отчета произошла ошибка